Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмлик фуқаро лотереядан 2,5 млрд. сўм ютиб олди. Ютуққа яна 4 киши даъвогарлик қилмоқда

Хоразмлик фуқаро лотереядан 2,5 млрд. сўм ютиб олди. Ютуққа яна 4 киши даъвогарлик қилмоқда

Хоразмлик фуқаро Аҳмаджон Жуманиёзов “Шарқона лотто” лотереясидан 2,5 миллиард сўм ютиб олди.

Айтишларича, у лотереяни ёлғиз ўзи ўйнамаган.

Жуманиёзов АЁҚШда ишлайди. У ишдаги шериклари билан, жами 5 киши ўртада пул ташлаб лотерея ўйнашган. Келишувга кўра, кимга ютуқ чиқса, ўртада тенг тақсимланиши белгиланган. Омад келиб, Жуманиёзовга жекпот насиб қилган.

Халқ банки ахборот хизмати хабарига кўра, бугун Аҳмаджон Жуманиёзовга ютуқ суммаси тантанали равишда топширилган.

Аслида “Шарқона лотто” лотереясининг жекпот суммаси 2 486 679 600 сўм этиб белгиланган эди. Бироқ жекпот соҳиби мазкур тиражда 6 та эмас, балки 10 та рақамни рўйхатдан ўтказгани учун кейинги категориялар бўйича ҳам ютуқ суммаларига, яъни 2 505 273 210 сўмга эга бўлган.

Киритилди: 13:39 25.09.2019. Ўқилди: 9835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!