Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Хоразмда давлат қиёслов кўригидан ўтмасдан фаолият юритган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

"Ўзенергоинспекция" Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Шовот туманида жойлашган МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида нефть маҳсулотларини тарқатиш талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида ушбу АЁҚШ ёнилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддати ўтганлиги аниқланди.

Текширув якунида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли қонунининг 43-моддасига кўра, ушбу АЁҚШга реализация қилинган 41 715 литр Аи-80, 7 382 литр Аи-91, 7 8575 литр Аи-92 маркали автобензин миқдорининг 50 фоизи (256,2 млн сўм) миқдорида жарима қўлланилди.

Киритилди: 11:04 14.04.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!