Янгибозор туманида фермер хўжалигида Австриядан келтирилган Симментал зотли 150 бош қорамол парваришланмоқда.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигига кўра, шу ердаги 2 ёшли буқа қарийб 1,6 тонна тош босади.
Ҳозирда ушбу корхона кунига 600-700 литр сут олмоқда. Йил охиригача яна 66 бош қорамол олиб келиш режалаштирилган.
Тўлиқ қувватда ишга туширилгандан сўнг кунига 1500 л сут олинади.