Эрон кучлари Ҳормозгон вилояти устида Американинг MQ-9 дронини йўқ қилди.
Эрон давлат телевидениеси (IRIB) бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига таяниб хабар берди.
"MQ-9 дрони Ҳормозгон вилояти осмонида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг янги илғор ҳаво мудофааси тизими томонидан ушлаб олинди ва уриб туширилди", дейилади баёнотда.