Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразм вилояти солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Хоразм вилояти солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Саидов Шуҳрат Ваисжанович Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Хоразм вилояти ҳокимлигида таништирув маросими бўлиб ўтди. Унда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари М.Мирзаев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Раҳимов иштирок этди. Шундан сўнг М.Мирзаев вилоят солиқ бошқармасида янги бошқарма бошлиғини ҳудудий солиқ хизмати органлари шахсий таркибига таништирди.

Ш.Саидов 2003-йилда Урганч давлат университетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Урганч тумани солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Киритилди: 16:18 20.06.2023. Ўқилди: 1919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!