Бугун 24 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хоразм ва Фарғонада "ерфурушлар" қўлга тушди (видео)

Хоразм ва Фарғонада "ерфурушлар" қўлга тушди (видео)

⬇️Хоразм вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг катта тезкор вакили Хива шаҳри ҳудудидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун ажратилган 12 сотих ер майдонида уй-жой қуриш учун ҳокимият идораларида ишловчи мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🖥Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда Бувайда туманида яшовчи, 1998 й.т. шахс 2006 й.т. таниши билан тил бириктириб, ўзи ва 14 нафар ёшларга деҳқончилик қилиш учун давлат томонидан имтиёзли шартлар асосида ажратилган жами 3 гектар ер майдонини танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 115 млн сўм талаб қилишиб, 9500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

⚖️Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 229-6-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 07:23. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!