Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хонободдаги Кампировот маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади

Хонободдаги Кампировот маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади

Вилоятнинг туризм салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Хонободдаги Кампировот маҳалласида 92 гектар ҳудудда туризм маркази ташкил қилинади. Бундай туризм масканлари Булоқбошидаги Ширмонбулоқ, Хўжаободдаги Тош ота маҳаллаларида ҳам ташкил қилинса, қўшимча 1 миллион турист жалб қилиш учун барча имкониятлар бор.

Мутасаддиларга ушбу маҳаллаларнинг мастер-режасини ишлаб чиқиб, зарур инфратузилма харажатларини ҳал қилиб бериш топширилди.

Вилоят ва туман ҳокимликлари бу йил 125 миллион долларлик 25 та лойиҳани якунига етказиш, 3,5 миллион хорижий ва маҳаллий сайёҳни жалб қилиб, туризм экспортини 200 миллион доллардан оширишга масъул этиб белгиланди.

Киритилди: 12:43 16.04.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!