Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хонадондан сандиқ ичида бўлган 11.000.000 сўм пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс фош бўлди

A A A
Хонадондан сандиқ ичида бўлган 11.000.000 сўм пулларни ўғирлаган вояга етмаган шахс фош бўлди

Олтиариқ туманида фуқаро С.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 14 январь куни номаълум шахс Шалола маҳалла ҳудудида яшовчи С.С.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадони ётоқхонаси сандиғида бўлган 11.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Киритилди: 11:18 09.02.2023. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!