Бугун 21 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хоминаий: Эрон Туркия ва Ўмондаги ҳужумларга алоқадор эмас

Хоминаий: Эрон Туркия ва Ўмондаги ҳужумларга алоқадор эмас

Эрон олий раҳбари Можтабо Хоминаий Туркия ва Ўмонда юз берган ҳужумларга Теҳроннинг алоқаси йўқлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, мазкур воқеалар Эрон Ислом Республикаси ва қўшни давлатлар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган провокация ҳисобланади.

Хоминаий буни “сохта байроқ” тактикаси деб атаб, бундай ҳаракатларда Исроилни айблади. Унинг сўзларига кўра, бу каби ҳодисалар бошқа давлатларда ҳам такрорланиши мумкин.

Теҳрон расмийлари ушбу ҳолат ортидан минтақадаги вазият янада кескинлашиши мумкинлигини истисно этмади.

Киритилди: 22:48 20.03.2026. Ўқилди: 342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!