Бугун 20 март, 2026 йил, жума

O'ZB

«Манчестер Сити» ва «Челси» «Барселона»нинг товон пули 500 млн евро бўлган футболчисига қизиқиш билдирмоқда

«Манчестер Сити» ва «Челси» «Барселона»нинг товон пули 500 млн евро бўлган футболчисига қизиқиш билдирмоқда

«Манчестер Сити», «Челси», «Арсенал» ва «Бавария» клублари «Барселона»нинг марказий ҳимоячиси Пау Кубарсига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ҳозирча клублар ва Кубарси ўртасида расмий ёки норасмий алоқалар бўлмаган, аммо яқин вақт ичида бундай мулоқотлар юз бериши мумкин. Таъкидланишича, 19 ёшли ҳимоячининг шартномасида 500 млн евро миқдорида товон пули белгиланган.

Жорий мавсумда Кубарси барча турнирларда 39 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол урган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 млн еврони ташкил этади.

Киритилди: Бугун 09:09. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!