Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Сердар Азмун ижтимоий тармоқларда БАА етакчилари билан тушган суратини жойлаштиргани учун миллий жамоаси сафидан четлатилди. Бу ҳақда Football Transfers нашри Fars агентлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Азмун мазкур суратга қуйидаги изоҳни қолдирган: «Дунёдаги энг буюк ақл эгаларидан бири билан учрашув мен учун катта шараф ва завқ бўлди».
Манбага кўра, миллий жамоадан четлатилишдан ташқари, футболчига нисбатан ҳуқуқий чоралар ҳам кўрилиши мумкин. Бу чоралар унинг мол-мулки мусодара қилинишигача олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
31 ёшли Азмун Эрон миллий жамоаси сафида барча турнирларда 91 та учрашувда майдонга тушиб, 57 та гол ва 17 та голли узатма муаллифи бўлган.
БАА минтақада АҚШнинг асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади.