АҚШ БАА, Қувайт ва Иорданияга тахминан 16 миллиард долларлик фавқулодда қурол сотишни маъқуллади.
Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио хавфсизлик ускуналарини зудлик билан етказиб бериш АҚШ миллий хавфсизлик манфаатларига мос келишини ҳисобга олиб, Конгресс розилигини четлаб ўтиш учун махсус фавқулодда ваколатлардан фойдаланган.
Шартномаларга кўра, Қувайт 8 миллиард долларлик илғор ҳаво мудофааси радар тизимларини сотиб олади, БАА эса 8,4 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги дронларни тўхтатувчи тизимлар ва қирувчи самолётларнинг ўқ-дориларини олади. Иордания учун самолёт эҳтиёт қисмлари ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича 70,5 миллион долларлик шартнома ҳам маъқулланди.