АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари туфайли Яқин Шарқ аҳолиси қаршилик кўрсатишдан бошқа чораси йўқ.
Бу ҳақда Эрон Олий Раҳбари Можтаба Хоменейнинг Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳига йўллаган мактубида айтилган.
"Ливан "Ҳизбуллоҳ"и Исроил ва унинг ҳомийларининг ҳужумларига қарши тебранмас қоя каби турибди", деб ёзган Хоменей.
Унинг сўзларига кўра, "Ҳизбуллоҳ"ни ҳимоя қилиш Эроннинг стратегик сиёсати сифатида белгиланган.
"Ливаннинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш ва Исроил тажовузини бутунлай йўқ қилиш АҚШ билан урушни тугатиш бўйича англашув меморандумининг биринчи шартидир", деб таъкидлади Эрон Олий Раҳбари.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп "Ҳизбуллоҳ" раҳбарияти билан тўғридан-тўғри мулоқотга тайёрлигини эълон қилган эди.