Бугун 3 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Интерпол томонидан қидирувга берилган Додик билан учрашди

Путин Интерпол томонидан қидирувга берилган Додик билан учрашди

Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.

Додик олдинроқ ижтимоий тармоқларда Москвага келгани ва Номаълум аскар қабрини зиёрат қилгани ҳақида хабар берганди.


27 март куни Интерполнинг Сараеводаги ваколатхонаси Додик ва республика Халқ мажлиси раиси Ненад Стевандични қамоққа олиш учун ордер берганини Сербиянинг "Политика" газетаси хабар қилди. Тергов ва ҳимоя агентлиги (Босния ва Герсеговинанинг махсус хизмати) март ойида Босния ва Герсеговина прокуратурасидан Додик, Серб Республикаси ҳукумати раҳбари Радован Вишкович ва Стевандични ҳибсга олиш тўғрисидаги сўровни олди. Босния ва Герсеговина прокуратураси уларни конституциявий тузумга путур етказишдан иборат жиноий ҳаракат содир этганликда айблади.

Аввалроқ Сербия Республикаси Халқ скупшчинаси федерал прокуратура, федерал суд ва Тергов ва ҳимоя агентлиги фаолиятини тақиқлаб, уларни Босния ва Герсеговина конституциясига мос келмаслиги эътироф этган эди.

Босния ва Герсеговина федератив давлат ҳисобланиб, унинг таркибига Босния ва Герсеговина Федерацияси (шунингдек, Мусулмон-Хорват Федерацияси деб ҳам аталади) ҳамда Сербия Республикаси киради. Мамлакатни бошқариш асосий диний-этник гуруҳларнинг уч вакилидан - босниялик мусулмонлар, хорват католиклари ва православ серблардан ташкил топган президиум томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, федерал даражада ташқи сиёсат ва мудофаа соҳасидаги ваколатлар ҳам бажарилади.

Киритилди: 22:28 01.04.2025. Ўқилди: 1553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!