Қўшма Штатлар Ҳинд-Тинч океани минтақасида Хитой билан мумкин бўлган ҳарбий тўқнашувга тактик ядро қуроли йўқлиги сабабли тайёр эмас бўлиши мумкин.
Бу ҳақда бир гуруҳ нуфузли америкалик консерваторлар ва қонунчилар баёнотига таяниб, Фох Неwс хабар берди.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, АҚШ ядро арсенали эскирган ва "энг янги" тактик ядро қуроллари деярли 40 йил олдин яратилган.
Бундай шароитда Вашингтон стратегик хавфсизликнинг асосий йўналишларидан бири бўйича Пекиндан пастроқ экани айтилади.
Мутахассислар Доналд Трамп маъмуриятини минтақада жиловлаш ва барқарорликни сақлаб қолиш учун зудлик билан тактик ядро қуроли салоҳиятини оширишга чақирмоқда.
Хабар вақтида Оқ уйдан ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган.