Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Холанд трансфери «Реал»га ярим миллиард еврога тушиши мумкин

Холанд трансфери «Реал»га ярим миллиард еврога тушиши мумкин

"Реал" ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Sky Sport Germany.

Манбага кўра, 25 ёшли норвегиялик футболчини Мадрид клуби президенти Флорентино Перес шахсан ўз сафига қўшиб олмоқчи. Келишув "Реал"га бонуслар ва маошларни ҳисобга олган ҳолда 500 миллион еврога тушиши мумкин.

Холанднинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси 2034 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 200 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Холанд барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 10:36. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!