Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Холанд Nike'нинг мижозига айланди

Холанд Nike'нинг мижозига айланди

Норвегия ва «Манчестер Сити» клуби юлдузи Эрлинг Холанд Nike билан ҳомийлик шартномасини имзолади, деб хабар беради Daily Mail. Келишув тафсилотлари ошкор этилмаган.

Қайд этилишича, 22 ёшли футболчига Adidas ва Puma компаниялари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ танлов америкалик спорт анжомлари ишлаб чиқарувчиси фойдасига қилинган.

Скандинавиялик тўпурар ўтган ёздан бери «Манчестер Сити»да тўп тепмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

Холанд Премьер-лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 28 та гол бор.

Киритилди: 13:49 01.04.2023. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!