Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Холанд фақат биргина жамоа учун «Сити»ни тарк этишга рози бўлади

Холанд фақат биргина жамоа учун «Сити»ни тарк этишга рози бўлади

Бир йил аввал Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" билан 2034 йилнинг ярмигача мўлжалланган шартнома имзолаган эди. Бироқ ҳамон унинг жамоадан кетиши ҳақидаги миш-мишлар чиқиб туради.

The Touchline хабарига кўра, Холанднинг атрофидагилар ҳужумчининг ягона орзуси - "Реал"да ўйнаш эканлигини маълум қилган. Эрлинг "Манчестер Сити"ни бошқа клуб учун тарк этмайди - фақат "Реал"нинг таклифигина кўриб чиқилади.

Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари 25 ёшли Эрлинг Холандни 200 миллион еврога баҳоламоқда. Бу мавсумда норвегиялик 32 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урган ва шерикларига 4 та голли узатма берган.

Киритилди: Бугун 18:55. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!