Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ходимларини "опeн бюджeт"га овоз йиғишга мажбурлаган мансабдорларга қандай чора кўрилади?

Ходимларини "опeн бюджeт"га овоз йиғишга мажбурлаган мансабдорларга қандай чора кўрилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-117-сон қарори 6-бандига асосан, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасига асосан жавобгарликка тортилади.

Киритилди: 21:20 25.08.2024. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!