✅ Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга :
➖ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
➖ ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
➖ йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
➖ давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.