Аргентиналик модель Хоана Гонсалес ватандоши, "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг мухлислари устига "муздек сув қуйди". Мессининг собиқ севгилиси футболчи ҳақида ҳақоратомуз гапирди.
"Месси билан илк бор учрашганимизда у қўриқчилар қуршовида келганди. Аввал қўриқчилардан бири олдимга келиб, "Месси у билан учрашишни истайдиган одамни кўрмоқчи", деди. Ҳайрон бўлдим. Кейин Мессининг ўзи билан учрашдим. Қаршимда уятчан бир йигит турарди. Лионель Месси худди ҳиссиётсиз, ўлик инсон", деди Гонсалес.