Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хизмат сафари чоғидаги компенсация тўловлари ҳақида нималарни биласизми?

A A A
Хизмат сафари чоғидаги компенсация тўловлари ҳақида нималарни биласизми?

Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир.

✅ Хизмат сафарига юборилган тақдирда иш берувчи ходимга қуйидагиларни қоплаши шарт:

◽️йўлкира харажатлари;
◽️турар жой ижараси харажатлари;
◽️доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (суткалик);
◽️ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш миқдорлари жамоа шартномаси ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжат билан белгиланади.

Бунда харажатлар ўрнини қоплаш миқдори бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорлардан кам бўлиши мумкин эмас.

Киритилди: 16:29 12.10.2023. Ўқилди: 1691 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!