Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хивада XIX асрга оид тарихий ҳужжатлар топилди

Хивада XIX асрга оид тарихий ҳужжатлар топилди

23 август куни Хива шаҳридаги хон ясовулбошиси Шихназарбойнинг ҳовлисини таъмирлаб турган усталар томонидан XIX аср охири XX аср бошларига оид тарихий ҳужжатлар топилди.  Бу ҳақда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, усталар томонидан қазиш ишлари олиб борилганида қопга солиб, кўмиб, яшириб қўйилган ҳужжатлар топилган.

Бу ҳужжатларнинг 49 таси қозихат ва 3 таси хон ёрлиқлари экани аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Хоразм вилояти бўйича техник назоратчиси Хажиев Юсуфбой томонидан бу ҳужжатлар Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси фондига топширилди. Ҳозирда ноёб ҳужжатларни музей мутахассислари томонидан ўрганиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишлари бошлаб юборилган.

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 07:10 26.08.2019. Ўқилди: 3273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!