Хитойнинг йирик нефт портлари Россиянинг “соя флотига” қарши санкцияларга қўшилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Чекловлар жорий этилгани ҳақида Хитойнинг энг йирик порт операторларидан бири Shandong Port Group эълон қилди. Компания АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилган танкерларга Шанхай провинцияси портларида тўхташ, юк тушириш ва бошқа порт хизматларини кўрсатишни тақиқлади.
Shandong Port Group Шанхай провинциясидаги портларни бошқаради. Бу портлар орқали Россия, Эрон ва Венесуэладан санкция остидаги нефт маҳсулотларининг асосий қисми импорт қилинади. Ушбу провинция Хитойнинг асосий саноат марказларидан бири ҳисобланади.