Бугун 24 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хитойнинг яна бир шаҳрида аҳоли сони 10 миллиондан ошди

Хитойнинг яна бир шаҳрида аҳоли сони 10 миллиондан ошди

Хитойнинг Хэфэй шаҳри аҳолиси биринчи марта 10 миллиондан ошди. Бу ҳақда Lianhe Zaobao нашри хабар берди.

10 март куни Хитойнинг Аньхой провинцияси статистика бюроси провинция аҳолисининг 2024 йилдаги сони бўйича янги маълумотларни эълон қилди.

Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил охирига келиб, Аньхой провинциясининг доимий аҳолиси 61,23 миллион кишига етди, яъни ўтган йилга нисбатан 20 минг кишига кўпайиб, 0,03% га ошган.

Провинцияда туғилиш коэффициенти 6,17%, ўлим даражаси 8,41%, табиий ўсиш коэффициенти -2,24%.

Провинция маркази Хэфэйнинг доимий аҳолиси сони 10,002 миллион кишига етди. Шундай қилиб, шаҳар тарихида биринчи марта аҳоли сони 10 миллиондан ошди.

Хэфэй Хитойнинг 10 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган 18-шаҳаридир.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2024 йил охирига келиб, Хитойда аҳолиси 10 миллиондан ортиқ бўлган 17 та шаҳар бўлган: Чунцин, Шанхай, Пекин, Чэнду, Гуанчжоу, Шэньчжэнь, Ухань, Тяньцзинь, Сиань, Сучжоу, Чжэнчжоу, Ханчжоу, Шицзячжуан, Линьи, Дунгуань, Чанша ва Циндао.

Киритилди: 10:10 13.03.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!