Кеча эрталаб Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Ганьсу провинциясида содир бўлган кўчкида камида 21 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 33 киши вайроналар остида қолди. Кўчки остидан омон қолганлар ва ҳалок бўлганлар аллақачон чиқариб олинган, етти киши жароҳатланган, беш киши эса жароҳат олмаган.
Илгари беш кишининг ўлими ҳақида хабар берилган эди.