Хитой Халқ банки (ХХБ, Марказий банк) март ойида олтин захираларини 90 минг унцияга ошириб, 73,7 млнгача ошди. Бу ҳақда Хитой Марказий банки маълум қилди.
Қиймат жиҳатидан Хитойнинг олтин захиралари 21 миллиард долларга ошиб, 229,6 миллиард долларга етди.
2024 йил ноябрь ойидан жорий йил март ойигача Хитой 900 минг унция олтин қўшди. Хитойнинг олтин захиралари олти ой давомида ўзгармаган.
Давлат валюта бошқармаси маълумотларига кўра, Хитойнинг валюта захиралари 2025 йил март ойида 3,24 триллион долларга етган. Улар жорий йил февраль ойидаги кўрсаткичларга нисбатан 13,4 миллиард долларга ошган.