Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Хитойлик олимлар коронавируснинг янги турини аниқлашди

A A A
Хитойлик олимлар коронавируснинг янги турини аниқлашди

Хитойлик олимлар Жанубий Африкадаги тадқиқот натижаларини эълон қилишди. Унга кўра, коронавируснинг янги тури – NeoCoV аниқланган. Ухан университети тадқиқотчилари Жанубий Африкада кўршапалакларда вируснинг янги турини аниқладилар.

Бу MERS-CoVнинг энг яқин «қариндоши» бўлиб, ҳужайраларга кириб бориш тамойиллари SARS-CoV-2га ўхшайди ва одамлар учун хавфли бўлиши мумкин. Вирус ҳайвонлар орасида тарқалади, инсон танаси билан ўзаро таъсир қилиш учун маълум бир мутацияга муҳтож.

«Унинг мембранасининг асосий қисмида ягона мутациянинг пайдо бўлиши вируснинг инсон ҳужайраларига фаол кириб боришига имкон беради ва MERS-CoV ва SARS-CoV-2 антитаначалари таъсирига тушмайди», - дейилади хабарда.

Биологларнинг таъкидлашича, келажакда мутахассислар вируснинг вариантини, унинг одамларга таъсирини ва тарқалишини диққат билан ўрганиши керак.

Киритилди: 21:20 27.01.2022. Ўқилди: 2455 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!