Хитойлик етакчи иқтисодчи Чжу Ҳенгпенг Хитой етакчиси Си Тсзинпинни танқид қилганидан сўнг жамоат майдонидан ғойиб бўлди , деб ёзадиThe Wall Street Journal .
Материалда қайд этилишича, жорий йилнинг баҳорида эксперт WэЧат ижтимоий тармоғидаги ёпиқ суҳбатда республика раисининг иқтисодий сиёсатини танқид қилгани учун CАСС таҳлилий маркази директори лавозимидан бўшатилган ва ҳибсга олинган.
Апрель ойидан бери Чжу Ҳенгпенг омма олдида чиқишни тўхтатди. У электрон почта орқали журналистларнинг саволларига жавоб бермади, квартирасининг эшиги ҳам очилмади. Нашрнинг ёзишича, иқтисодчининг ҳуқуқий мақоми аниқланмаган.