Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойлик эри томонидан калтакланиб, ҳомиладор бўлишга мажбурланган андижонлик қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойлик эри томонидан калтакланиб, ҳомиладор бўлишга мажбурланган андижонлик қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Журналистлардан ёрдам сўраган андижонлик 25 ёшли Шодиёна Давлатова Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди CA-News.

Қиз Хитой фуқаросига турмушга чиққан бўлиб, хитойлик эрининг зўравонлиги ва тазйиқларидан шикоят қилган. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи уни хонага қамаб, калтаклаган ва ҳомиладор бўлиши учун таблетка, инъекция кўринишидаги номаълум дориларни истеъмол қилишга мажбурлаган.

Шодиёна ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида Ўзбекистонга қайтарилган учинчи қиз бўлди. Аввалроқ хитойлик йигитга турмушга чиққан наманганлик Саида Ўзбекистонга қайтиш учун журналистлардан ёрдам сўраган эди.

У ҳам турмуш ўртоғи томонидан зўравонликка учраганидан шикоят қилган. Қиз Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг саъй-ҳаракатлари билан 19 февралда Ватанга қайтарилган.

Киритилди: 16:27 11.06.2019. Ўқилди: 3371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!