Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитойдаги кўчки 33 кишини тупроқ остида қолдирди

Хитойдаги кўчки 33 кишини тупроқ остида қолдирди

Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида содир бўлган кўчки оқибатида 33 киши тупроқ остида қолди. Давлат оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, уларнинг 16 нафари қутқарилган.

Ҳодиса Луннан шаҳрининг Наньхэ туманида маҳаллий вақт билан эрталаб соат 07:00 дан олдин содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, кўчки оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, яна 12 киши бедарак ҳисобланмоқда.

Ҳозирча кўчкига нима сабаб бўлгани аниқланмаган. Давлат телеканали CCTV тарқатган фото ва видеоларда қутқарувчилар ва учта экскаватор ўрмонли тоғ ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини олиб бораётгани акс этган.

Қутқарув амалиёти давом этаётган бир пайтда маҳаллий ҳокимият эҳтимолий хавф сабаб яқин атрофдаги аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилди.

Киритилди: 17:11 07.07.2026. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!