Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойда йиллик инфляция кутилганидан уч баравар паст бўлди

A A A
Хитойда йиллик инфляция кутилганидан уч баравар паст бўлди

2023 йил август ойида Хитойда йиллик инфляция 0,3 фоиз прогнозга нисбатан 0,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Хитой Давлат статистика агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, шаҳарларда нархлар 0,2 фоизга ошган бўлса-да, қишлоқ жойларда 0,2 фоизга пасайган. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг 1,7 фоизга, истеъмол товарлари нархининг 0,7 фоизга пасайиши қайд этилди. Шу билан бирга, ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,5 фоизга, хизмат кўрсатиш соҳасида эса 1,3 фоизга ошган.

Январ-август ойларида мамлакатимизда истеъмол нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ошди.

Киритилди: 09:32 11.09.2023. Ўқилди: 1605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар