Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Reuters маълумотига кўра, Синьцзян ва Ганьсу ҳудудларида 6 мингдан ортиқ чорва орасида 219 та ҳолат қайд этилган. Янги SAT1 тури мамлакатда аввал учрамаган бўлиб, мавжуд вакциналар унга қарши самарасиз. Ҳукумат ҳайвонларни оммавий йўқ қилиш ва дезинфекция ишларини бошлаган. Синьцзян Россиянинг Олтой ҳудуди билан чегарадош бўлиб, у ерда ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар кузатилган, Новосибирск вилоятида эса аввалдан фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Киритилди: 23:06 02.04.2026. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!