Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди – The Wall Street Journal

Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди – The Wall Street Journal

Нашрнинг хабар беришича, Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл қилинган. Улар ҳақида батафсил маълумот ошкор этилмаган.

Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жолига кўра, қатл этилган шахслар бир вақтнинг ўзида Канада ва Хитой фуқаролигига эга. Жоли ва собиқ бош вазир Жастин Трюдо қатл жараёнини тўхтатишга ҳаракат қилган, аммо бу натижа бермаган.

"Хитойда барча айбланувчиларга бир хил муносабатда бўлади. Канада қонун устуворлигини ҳурмат қилиши ва Хитойнинг суд ишларига аралашишни бас қилиши керак", – дея муносабат билдирди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нин.

Киритилди: 20:58 20.03.2025. Ўқилди: 1103 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!