Хитойда тунда кўриш имконини берувчи линзалар ихтиро қилинди, улар ёрдамида ҳатто кўзни юмиб ҳам кўриш мумкин.
Нанозаррачалар ёрдамида линзалар инфрақизил нурни кўринадиган ёруғликка айлантиради. Ушбу нурлар кўз қовоғидан янада яхшироқ ўтади, шунинг учун одам ҳатто ёпиқ кўзлар билан ҳам кўра олади.
Ушбу супер линзалар мутлақо хавфсиз ва зарядлаш шарт эмас, шунингдек, уларни оддий линзаларга қараганда узоқроқ вақт тақиш мумкин.