Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитойда торнадо сабаб 11 киши ҳалок бўлди

Хитойда торнадо сабаб 11 киши ҳалок бўлди



Хитойнинг Хубей провинциясида юз берган икки торнадо оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, яна бир киши бедарак йўқолган. Табиий офат кеча, 6-июль куни кечқурун бир нечта шаҳарларни қамраб олган.

Шамол тезлиги соатига 149 километрга етиб, автомобилларни ағдарган, биноларга ва инфратузилмага зарар етказган.

Хитой ҳукумати қутқарув ишларини кучайтирган. Метеорологлар ҳудудда кучли ёмғирлар давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Киритилди: 19:22 07.07.2026. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!