Хитой суди собиқ партия котиби ва Bank of China директорлар кенгаши раиси Лю Лянгени коррупция ва ноқонуний кредитлар бергани учун ўлимга ҳукм қилди.
Хитой Олий прокуратураси маълумотига кўра, у тахминан 121 миллион юань (16,8 миллион доллар) миқдорида пора олган.
Ҳукм ижро муддати икки йилга кечиктирилган ҳолда чиқарилган. Суд Лю Лянгени умрбод сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ва давлат фойдасига ноқонуний олинган барча активларни мусодара қилишга қарор қилди. Икки йиллик муддат ўтгандан сўнг, агар бу вақт ичида маҳкум бошқа жиноятларни содир этмаган бўлса, ҳукм умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади.