Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда осма кўприк узилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда осма кўприк узилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Осма арқонлардан бири узилиши оқибатида кўприк қийшайиб, одамлар сувга қулаган.

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги туристик ҳудудлардан бирида осма кўприк узилиб кетди. Оқибатда 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синхуа” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 6 август куни Или шаҳрида юз берган. Осма арқонлардан бири узилиши оқибатида кўприк қийшайиб, одамлар сувга қулаб тушган. Оқибатда 24 киши жароҳат олган бўлиб, жами 29 киши кўприкдан йиқилган.

Уларнинг 22 нафари енгил, 2 нафари эса оғир аҳволда, 5 киши вафот этган. Жароҳат олганлар маҳаллий шифохонага ётқизилган. Ҳозирда жароҳатланганларга керакли ёрдамлар кўрсатилябди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда узилган осма кўприкнинг бир томонга қийшайиб қолганини кўриш мумкин. Узилиш пайтида кўприкда қолган одамлар ён тўрдан ушлаб, нариги томонга ўтишга уринган. Кадрларда кўприк остида жабрланганларга ёрдам кўрсатилаётгани ҳам акс этган.

Маълумот учун, Хитойда чивинлар орқали юқадиган чикунгуня вируси кенг тарқалмоқда. Мамлакатда аллақачон 7 мингдан ортиқ киши касалликка чалинган. Ҳукумат ҳашаротларга қарши курашиш учун дорилар сепмоқда ва дронларни ишга солмоқда.

Киритилди: 14:20 08.08.2025. Ўқилди: 562 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!