Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитойда мухлислар Мбаппенинг футболкаларини ёқиб, суратларини оёқости қилмоқда

Хитойда мухлислар Мбаппенинг футболкаларини ёқиб, суратларини оёқости қилмоқда

Хитойда «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппега қарши норозиликлар кучаймоқда. Ижтимоий тармоқларда мухлислар француз футболчисининг футболкаларини ёқаётгани ва реклама плакатларини йиртаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Можарога Мбаппенинг Мао Цзэдун тасвирланган мемга муносабат билдириб, уни «Хитой диктатори» деб атагани сабаб бўлган.

Шундан сўнг Хитойнинг бир қатор компаниялари футболчи билан ҳамкорликни тўхтатгани, мамлакатда Ла Лига ўйинлари трансляцияси вақтинча тўхтатилгани хабар қилинмоқда.

Мбаппе ва «Реал»нинг узр сўраши ҳам вазиятни ўзгартирмаган.

Тарқалган видеоларда мухлислардан бири Мбаппенинг 10-рақамли футболкасини ёқаётгани, бошқалари эса унинг сурати туширилган плакатларни оёқости қилиб, реклама материалларига зарар етказаётгани кўринган.

Киритилди: 14:23 29.10.2026. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!