Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитойда кўчма атом соати яратилди

Хитойда кўчма атом соати яратилди

Хитойлик олимлар «бўлажак урушлар характерини тубдан ўзгартириб юбориши» мумкин бўлган кичик ўлчамли атом соатини яратди, деб хабар беради South China Morning Post.

Нашр маълумотларига кўра, NIM-TF3 атом соатининг баландлиги худди ўртача ўлчамли музлаткичдек — 1,5 метрга тенг. Қурилмани ҳарбий юк машинасига ортиб, узоқ масофага олиб кетиш мумкин. Янги соат аниқлиги сониянинг бешдан бир квадриллион улушидан камроқ.

Юқори аниқликда ишлайдиган бу каби атом соатлар ҳарбий соҳада бир-биридан минглаб километр узоқликдаги радарларнинг синхрон ишлашини таъминлаш, «кўринмас» қирувчи самолётларни аниқлаш ва кузатишда қўл келади. Шунингдек, қурилма радиоэлектрон кураш тизими сигналларини кучайтиришга ва катта маълумотлар узатилишини соддалаштиришга ёрдам беради.

NIM-TF3 атом соати ХХР Миллий метрология институти томонидан яратилган. Маълумотларга кўра, у профессионал хизмат кўрсатишсиз ҳам узоқ вақт давомида ишлай олади.

Киритилди: 10:51 08.01.2025. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!