Икки ойдан бери давом этаётган кучли ёғингарчиликлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари бино ва йўлларни вайрон қилмоқда.
Синоптикларнинг маълум қилишича, ушбу дам олиш кунлари Пекин, Ички Мўғулистон, Сичуан ва мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудларида кучли ёғингарчилик давом этади. Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тошқин хавфи юқори ҳудудлар аҳолисини зудлик эвакуация қилишга чақирмоқда.