Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитойда кўчки: бир киши ҳалок бўлди, 28 киши бедарак йўқолди

Хитойда кўчки: бир киши ҳалок бўлди, 28 киши бедарак йўқолди

Хитой жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясида содир бўлган кўчки оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, яна 28 киши бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда агентлик.

Ҳодиса шанба куни Пекин вақти билан тахминан 11:50 да шаҳарнинг Йибин туманидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган.

Хитой раҳбари Си Цзиньпин қурбонларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришни буюрди. Хитой Халқ Республикаси тараққиёт ва ислоҳотлар миллий комиссияси кўчки оқибатларини бартараф этиш учун марказий бюджетдан 50 миллион юан (жорий курс бўйича қарийб 7 миллион доллар) ажратди.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 14:39 09.02.2025. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!