Бугун 13 июль, 2020 йил, душанба

O'ZB

Хитойда ҳарбийларнинг COVID-19’га қарши тажриба вакцинасидан фойдаланишига рухсат берилди

Хитойда ҳарбийларнинг COVID-19’га қарши тажриба вакцинасидан фойдаланишига рухсат берилди

Хитой ҳарбийларнинг CanSino Biologics ва Ҳарбий фанлар академиясининг тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина намунасидан фойдаланишига рухсат берилди. Бу ҳақда CanSino Biologics маълумотига таяниб The Jakarta Post хабар қилган.

«Фақат ҳарбий тузилмаларнинг Ad5-nCoV вакцинасидан фойдаланишига рухсат берилган. Ҳозирча ундан Хитой халқ-озодлик армияси моддий-техник таъминоти бўлинмаси рухсатисиз кенг миқёсда фойдаланишнинг имкони йўқ», — дейилган CanSino Biologics баёнотида.

Компания берган маълумотга кўра, Хитой марказий ҳарбий комиссияси 25 июндан бошлаб вакцинадан бир йил давомида фойдаланишга рухсат берган.

Аввал клиник синовларда вакцинанинг хавфсиз экани, шунингдек, касалликка қарши самарадорлиги аниқланган. Ad5-nCoV’нинг дастлабки икки босқичдаги тадқиқотларида вакцинанинг коронавирус чақирадиган касалликнинг ривожланишига йўл қўймаслик хусусиятига эга экани намоён бўлган. CanSino Biologics компаниясининг қайд этишича, вакцинанинг тижорий томондан муваффақият қозониши кафолатланмаган.

Ad5-nCoV Хитойда ишлаб чиқилган ва мамлакатда ҳамда унинг ташқарисидаги одамларда клиник синов ўтказилиши бошланган саккизта потенциал вакцинанинг бири ҳисобланади. Мазкур вакцинани тест қилишга Канадада ҳам рухсат берилган.

Аввал Хитой халқ-озодлик армияси ҳарбий фанлар академияси COVID-19’га қарши иккинчи тажриба вакцинасининг тест қилинишига рухсатнома олган. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Хитой коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда етакчилик қилмоқда.

Бироқ ҳали дунёда ишлаб чиқилаётган ҳеч бир вакцина учинчи босқичга чиқмаган: ушбу босқичдаги синовларда камида мингта иштирокчи қатнашиши талаб этилади, тадқиқот вирус кенг тарқалган мамлакатда табиий шароитда ўтказилади.

Киритилди: 09:05 30.06.2020. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!