Хитой расмийлари тўрт нафар гиёҳванд моддалар сотувчиси ва одам ўғирловчига ўлим жазосини ижро этди.
Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси хабар берди.
Қатл қилиш Шэньчжэнь шаҳрида (Гуандун провинциясининг жануби) амалга оширилди. Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар Жиноят кодексининг турли моддалари бўйича жиноятлар содир этишган, жумладан, қасддан одам ўлдириш, майиб қилиш, фирибгарлик, қимор ўйинлари ва фоҳишахоналар ташкил этиш.
Расмий ҳисоб-китобларга кўра, Мьянмадаги жиноий тармоқлар билан боғлиқ фирибгарларнинг ноқонуний даромадлари 29 миллиард юандан (Хитой Марказий банкининг амалдаги курси бўйича тахминан 4,2 миллиард доллар) ошди. Бу шахслар, шунингдек, тахминан 11 тонна метамфетамин ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ.
Хитойда гиёҳванд моддаларга қарши қатъий қонунлар мавжуд. 50 граммдан ортиқ героин ишлаб чиқариш ва сотиш учун максимал жазо ўлим жазосидир. Хитой расмийлари шунингдек, қотиллик содир этган ёки одам савдоси билан шуғулланган жиноятчиларга энг қаттиқ жазони қўллайди.