Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хитойда дунёдаги энг йирик офшор қуёш электр станцияси ишга туширилди

Хитойда дунёдаги энг йирик офшор қуёш электр станцияси ишга туширилди

Хитойда қуввати 1 ГВт бўлган улкан офшор ҚЭС фойдаланишга топширилди. Станция 2934 та фотоэлектр платформадан иборат бўлиб, ҳар бири 60×35 метр ўлчамга эга ва денгиз тубига ўрнатилган пойдеворларга жойлаштирилган.

Мутахассисларга кўра, ҚЭСни денгизга чиқаришга сабаб — Хитойнинг шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларида аҳоли жуда зич жойлашгани. Офшор станциялар ер танқислиги муаммосини ҳал қилиш ҳамда узоқ масофали электр узатиш тармоқларига муқобил ечим сифатида қаралмоқда.

Киритилди: 16:38 03.01.2026. Ўқилди: 765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!