Хитой шимоли ва Пекинга ёпирилган кучли шамол транспорт қатновига жиддий таъсир кўрсатди — Reuters.
Агентлик хабарига кўра, бугун Пекиндаги икки йирик аэропортда 838 та рейс бекор қилинган. Шунингдек, аэропорт метроси ва юқори тезликдаги темир йўлнинг айрим йўналишлари тўхтатилган.
Бўрон туфайли Пекиндаги аксарият диққатга сазовор жойлар — боғлар, маданий ва тарихий масканлар ёпилган.
Шамолнинг тезлиги 150 км/соатгача етган, Хитой пойтахтида ярим асрдан кўпроқ даврда бундай ҳодиса биринчи марта кузатилмоқда. Ноқулай об-ҳаво бутун дам олиш кунлари давомида кузатилиши тахмин қилинмоқда.
Хитой ҳукумати кучли шамол сабаб 50 килодан енгил бўлган хитойликларга кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда.