Бугун 17 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда билим юртига ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Хитойда билим юртига ҳужум оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Хитойда пичоқ билан ҳужум уюштирилиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, 17 киши жабрланди. Бу ҳақда полиция хизматига асосланиб «Синхуа» ахборот агентлиги хабар берди.

Хабарга кўра, ҳужум билим юртида рўй берган. Бахтсиз ҳодиса ҳақида ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаган.


Тўлдирилган хабар!

CCTV хабарига кўра, мудҳиш ҳодиса Уси шаҳридаги Цзяннан университетида содир бўлган.

Университетнинг ҳужумда гумон қилинган 21 ёшли талабаси Сюй Моуцзин қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўқишдан ҳайдалгани учун ўч олиш мақсадида университетга пичоқ билан келган.

Киритилди: Бугун 00:11. Ўқилди: 254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!