Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хитойда 5,2 магнитудали зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Хитойда 5,2 магнитудали зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Агентликнинг хабар беришича, Хитойнинг Гуанси провинциясида 18 май куни 5,2 магнитудали зилзила юз берди. Ер силкиниши оқибатида Лючжоу шаҳридан 7 000 дан ортиқ киши хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Расмийлар қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани ва транспорт қатновида узилишлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат туфайли икки киши ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган, яна тўрт киши эса шифохонага юборилган. Уларнинг ҳаётига хавф йўқлиги айтилмоқда. Зилзила вақти жами 13 та бино қулаб тушган.

Киритилди: Бугун 12:42. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!