Хитойда 2025 йил туғилиш даражаси рекорд даражада пасайди, аҳоли сони кетма-кет тўртинчи йил камайди — CNN.
Хитой Давлат статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2025 йил якунида мамлакат аҳолиси 3,39 миллион кишига қисқариб, 1,404 миллиардни ташкил этди. Бу Хитой аҳолисининг кетма-кет тўртинчи йил камайиши ҳисобланади.
Ўтган йилда мамлакатда 7,92 миллион бола туғилган, 11,31 миллион киши вафот этган. Туғилиш даражаси ҳар минг кишига 5,63 нафарни, ўлим даражаси эса 8,04 нафарни ташкил этган.
CNN хабарига кўра, бу кўрсаткич Хитой тарихидаги энг паст туғилиш даражаси ҳисобланади. Аввалги рекорд паст даража 2023 йилда — ҳар минг кишига 6,39 нафар кўрсаткич билан қайд этилган эди. 2024 йилда туғилиш бироз ошган бўлса-да, янги маълумотлар бу ҳолат барқарор ўсиш эмас, балки умумий пасайиш тенденциясидаги вақтинчалик истисно бўлганини кўрсатмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хитой ҳукуматининг узоқ йиллар давом этган “бир оила — бир бола” сиёсатидан кейин туғилишни рағбатлантиришга қаратилган чоралар ҳозирча кутилган натижани бермаяпти.