Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Хитойда 20 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

A A A
Хитойда 20 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

Бунга Хитойнинг Ҳайнан оролида “Кадзики” бўрони сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Xinhua.

Агентликнинг хабар беришича, оролда муассасалар ёпилган, жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилган, балиқчилик кемалари портларга қайтарилган. 2,8 мингдан зиёд қутқарувчи тезкор ёрдам кўрсатишга шай ҳолатга келтирилган.

Маълумотларга кўра, шамол тезлиги сониясига 38 метрга етмоқда. Маҳаллий маъмурият фуқароларга уйларидан чиқмасликни тавсия қилмоқда.

Киритилди: 21:05 24.08.2025. Ўқилди: 1342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар